Қизларининг сепига олиб қўйилган тиллалардан закот

Ассалому алайкум! Тиллаларимдан закот бериш шартлигини билгач барча йилдаги закот пулларимни бердим. Аммо тиллаларим ҳамон нисобдан ошган. Менинг 2 та балоғат ёшига етмаган 7 ва 2 ёшли кичкина қизларим бор. Шу сабабли тилла тақинчоқларимни ўзимга ва 2 қизимга бўлиб қўйдим. Шунда тиллаларим нисобга етмас экан. Қизларимни узатганимда шу тиллаларни бериш ниятидаман. Аммо у пайт келгунча уларга ажратган тилла тақинчоқларни ўзим тақиб юрибман. Бу ишим тўғрими? Бунинг учун закот беришим шартми ёки йўқ?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Уларга атаб қўйишнинг ўзи кифоя қилмайди. Закотдан қочиш учун шундай қилган бўлсангиз гуноҳкор бўласиз. Болангизни мулки қилиб қўлига топширсангиз ва улар қабул қилиб олишса, то улар изн бериш лаёқатига эга бўлгунича, уларнинг изни-рухсатисиз сизни фойдаланишингиз жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:55 | Савол-жавоблар | 138 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar