Аёлига намозни эслатишда қаттиққўллик

Ассалому алайкум! Уйланганимга бир йилдан ошди, Аллоҳга шукур қиз фарзандли бўлдим. Қизимизга Райёна деб исм қўйдик. Оила деб аталмиш муқаддас даргохда баҳтли яшаяпмиз. Райёна исми "Райён" жаннатига эътиборан қўйилган бўлиши тўғрими? 2. Аёлим билан оила қурганимиздан буён намозларни иложи борича адо этиб келдик. Лекин аёлим фарзандли бўлганимиздан сўнг узурли сабаблардан ташқари ҳолатларда намозга эътиборсиз бўлиб қолди. Мен унга ҳар доим эслатишга ҳаракат қиламан. Унга нисбатан қаттиққўллик қилсам яъни "намоз ўқимасанг рози бўлмайман", "намоз ўқимасанг бошқасига уйланаман", "намоз ўқимасанг уйинга ташлаб келаман", "намоз ўқимасанг уйинга жўнатмайман" ва шунга ўхшаш яхши ниятда (Буларни қилмайман) гаплар гапириб иш тутсам бўладими. Пайғамбаримизнинг аёлларга яхши муносабатда бўлиш кераклиги тўғрисидаги айтганларини инобатга олиб иложи борича юмшоқлик билан тушунтиришга ҳаракат қилиб келяпман. Бу тўғрисида қандай йўл тутиш тўғри. Шариат кўрсатган йўллардан мисоллар билан тушунтириб берсангиз илтимос.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Ҳа.
2). Солиҳа аёлларнинг жамоасига қўшсангиз аёллар ўта куйканак бўлишади. Уларга хавас қилиб ўшаларга ўхшагиси келади. Албатта солиҳа аёлларни топинг, ёмонларга қўшилиб қолмасин. Домла пешинни ўқиб олайлик деса асргача вақти бор дейдиганлардан бўлмасин. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 21:13 | Савол-жавоблар | 156 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar