Ўғилнинг ароқ ичган отага муносабати
Ассалому алайкум! Ота жуда ҳам кўп ичувчи бўлса, кўп жанжаллар қилса, болалар ҳам ёшлигидан отага нисбатан нафрат туйғуси билан катта бўлган бўлса, ота уйга ичиб келиб жанжал қилганида ўғил онасини химоя қилиш мақсадида отаси билан жанжаллашса, ҳаттоки отасига қўл кўтаришгача борса бундай ҳолатда динимиз нима дейди?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Зиммамизда етказиш вазифасигина бор, мажбурлаш эмас. Етказса ва у ишларга қалбан норози бўлса охиратда ҳам қолганига жавобгар бўлмайди. Отасига қабул қилсалар гапирсин қабул қилмаса дуо қилиш йўлига ўтсин.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Робб(Аллоҳ таоло)нинг розилиги отанинг розилигига боғлиқдир. Роббнинг ғазаби отанинг ғазабига боғлиқдир” деганлар. Аллоҳ таоло Исро сурасида “Ота-онанга уфф дема, уларни жеркима” деб марҳамат қилган” деган. Фуқаҳоларимиз ота-она хато қилса уларни бир бор яхшиликка буюради. Агар қабул қилсалар қандай ҳам яхши, агар хушламасалар сукут қилиш ва уларнинг ҳаққига дуо-истиғфорлар билан машғул бўлиш керак. Шунда Аллоҳ таоло иккиси томонидан уни ғамга солаётган нарсага кифоя қилади – деганлар. Ота-она билан бахслашса бўладими деган саволга, уларнинг оёқ кийими билан ҳам бахслашмаслик керак дейилган. Охиратини куйдириб олмасин. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 21:15 | Савол-жавоблар | 155 | Оила ва турмуш