Хайит намозида такбир айтилмай қолиши

Ассалому алайкум! Хайит намози бизнинг мазхаб (ханафий) бўйича вожиблиги маълум. Саволим шуки хайит намозида такбирлар кўп айтилади, қулоқ қоқилади. Бунда иқтидо қилувчилар ўзи эшитадиган даражада такбирларни айтиши шарт бўладими? Жанозадақа мабодо айтилмаса ёки эсидан чиқиб чалғиб қолиб ўтказиб юборса хайит намозини адо этмаган бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўзи эшитадиган даражада айтиши вожиб бўлади. Жанозада такбирларни айтиш фарз. Айтмаса жаноза ўқиган бўлмайди. Ҳайит намозларида эса вожиб, фарз эмас. Шунинг учун катта камчилик билан адо бўлган бўлади. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 09:07 | Савол-жавоблар | 151 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar