Икки дунёйим куйиб кетдими?

Ассалому алайкум! Мен эримдан 3 талоқ олганман, лекин эримни хар хил қўрқитишларидан кейин анча йил никоҳ ўқиттирб яшадик, Энд бизни икки дунёйимиз куйб кетадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қаттиқ пушаймон бўлиб истиғфор айтинглар. Ораларингда никоҳ боғланмайди.
Эр киши ўз аёлини бир талоқ ёки икки талоқ қилса, қайтадан ярашиши мумкин. Аммо уч талоқ қилгандан кейин ўша эр учун у аёл вақтинчалик ҳаромга айланади. Қуръони Каримнинг ҳукмига биноан, у аёл бошқа эрга тегиб, бу эри билан табиий ҳолатда ўлим ёки талоқ туфайли ажрашгандан кейингина биринчи эрга никоҳи ҳалол бўлади. Бунинг учун, албатта, у аёл иккинчи эр билан эр‑хотин бўлиб яшаши шарт. Иккинчи эр жинсий алоқага қодир эмас киши бўлса, аёл қайтадан биринчи эрга ҳалол бўлмайди. Никоҳ тўғри никоҳ бўлиши ҳам шарт қилинган. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 21:16 | Савол-жавоблар | 165 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar