Иқтидо қилиб намоз ўқиш

Ассалому алайкум! Ҳозиргина тавжид билан намоз ўқиш хақидаги саволизни ўфиб қолдим. Лекин тавжид хақида маълумотим йўқ. Илтимос шу хақида маълумот бериб ўтсангиз. Чунки мен хам фарз намозларда эримга иқтидо қилиб намоз ўқийман, лекин секин ўқийдилар. Хар жума намозига хам чиқадилар. 2). Баъзида мен намозни иқтидо қилаётганим эсимдан чиқиб улардан олдин (бир марта) саждадан бошимни кўтариб қўйган пайтларим бўлган. Бундай пайтда намозимни қайта ўқийманми? 3). Намоздан кейин тасбехни 11 мартадан айтса хам бўладими? 4). Намозини эрим билан намоз ўқиётганда “имомга иқтидо қилиб” деб ният қиламан. Шу ниятим тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). quron.uz сайтимизга кириб тажвид деб ёзсангиз маълумотлар чиқади.
2). Қасддан бошингизни кўтармаган бўлсангиз намозни қайта ўқилмайди.
3). 33та айтилгани яхши.
4). Тўғир ният қилар экансиз. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 21:17 | Савол-жавоблар | 177 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar