Ота ва ака билан ўпишиб кўришиш

Ассалому алайкум! Мен 1 ой ёки 20 кунда ота эшигимга бораман. Шу борганимда отам ва акам билан юзларимиздан ўпиб кўришамиз. Бир савол жавобда ўқидим фақат сафардан келса шундай кўришиш керак деди. Ойда кўришганда бундай кўришиш гуноҳ дейишди. Шунга отам ва акам билан ҳам кўришишим гуноҳми, улар мени умрбот маҳрамларимку? Жавоб учун олдиндан раҳмат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Улар сизни пешонангиздан ўпиб кўришишлари жоиз. Сиз отангизни қўлидан ўпишингиз жоиз. Валлоҳу аълам! Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг. https://savollar.islom.uz/s/18571

25 Май 2022, 21:25 | Савол-жавоблар | 187 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar