Намоз ўқисам бўладими?

Ассалому алайкум! Сийдикдан жудаям қаттиқ сақланишга харакат қиламан. Марузаларда эшитишимча сийдикдан сақланмаслик қабр азобини кучайтирар экан. Хожатхонага кирганимда хожатимни чиқарганимдан сўнг шимимга сийдикнинг майда кўзга кўринмас заррачалари сачрагандек туйилади, шубҳа бўлганлиги сабабли шу киймимда ювилмагунича намоз ўқимайман. Саволим шундаки сийдик текканини кўрганимдан сўнг шу киймимда намоз ўқимайми? Базида тахоратхоналарга кирганимдан сўнг хам шу шубҳа мени тарк этмайди ва намоз ўқияётганимда хам хаёлимда туриб қийнайверади. Маслахат берингалр илтимос.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сачрагандек туюулишига эътибор берманг. Бу намоз ўқимаслигиз учун шайтоннинг васвасаси бўлиши ҳам мумкин. Сиз сачратмаслик сабабларини ҳаммасини қилингда бошқа нарсани ўйламасдан таҳорат қилиб намозни бошланг. Шайтоннинг бу каби васвасаларига эътибор берсангиз бир умр бенамоз бўлиб ўтиб кетасиз. Шариатимизда кийимга теккан нажосат шаръий дирҳам, яъни ўртача пиёланинг орқа томони миқдоридан кичик бўлса кечирилади. Ундан катта миқдорда бўлса у кийим намозга ярамайди. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 21:25 | Савол-жавоблар | 148 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar