Уйга атаб ҳам қурбонлик қилинадими?
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, менинг бир танишим қурбонлик қилинмаган хонадонда жин шайтонлар оч бўлади ва инсон танасидаги қонни сўришади, қурбонлик қилинса улар ўша қурбонликни қонига тўйишади дейди. Мен буни нотўғри дедиму ўзим жавоб беролмадим. Бу каби қурбонликдан мақсад нима?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қурбонлик деб ташриқ яъни ийд қурбон ҳайити кунлари зиммасига қурбонлик вожиб бўлган кишиларни вожибни адо қилиш учун жонлиқ сўйишига айтилади. Ундан бошқа нарса қурбонлик дейилмайди. У киши айтган нарса эса, исломдан аввал мушриклар бирор жойга боришса ўша ернинг эгалари бўлади ва улардан бизга зарар етмасин деб кофир жинларга атаб жонлиқ сўйиш одатига айтилади. Ислом бу каби ишларни ҳаром қилган. Бу Аллоҳдан бошқага атаб жонлиқ сўйиш бўлиб, у амалнинг ўзи ҳам сўйилган жонлиқнинг гўшти ҳам ҳаромдир. Қилган одамлар қаттиқ гуноҳкор бўлишади. Ҳозирдаги фолбин ва кофир жинлар билан мулоқот қиладиганларнинг момоларимга атаб, боболаримга атаб, азиз авлиёларга атаб, ер-мулк эгаларига атаб, одамларимга атаб каби сабабларни кўрсатиб сўйдираётган ҳаром жонлиқлари шулар жумласидандир. Ундай танишларга қуйидаги оятни ўқиб бериш керак. Аллоҳ таоло "Юнус" сурасида марҳамат қилади: وَإِن يَمْسَسْكَ اللّهُ بِضُرٍّ فَلاَ كَاشِفَ لَهُ إِلاَّ هُوَ وَإِن يُرِدْكَ بِخَيْرٍ فَلاَ رَآدَّ لِفَضْلِهِ يُصَيبُ بِهِ مَن يَشَاء مِنْ عِبَادِهِ وَهُوَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ 107. Агар Аллоҳ сени зарар ила тутса, Ундан ўзга ўшанга кушойиш берувчи йўқдир. Агар У сенга яхшиликни ирода қилса, Унинг фазлини рад қилувчи ҳам йўқдир. Уни бандаларидан хоҳлаганига етказур. У ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.
Бандага фойда ёки зарар етиши Аллоҳнинг иродаси билангина бўлади. Ҳа,
«Агар Аллоҳ сени зарар ила тутса, Ундан ўзга ўшанга кушойиш берувчи йўқдир».
Борлиқнинг ягона Холиқи, Қодиру Молик Зот бир бандани зарар ила тутса, у ожиз бандага ким ҳам ёрдам бериб, мушкулига кушойиш ато қила олар эди?! Шунингдек,
«Агар У сенга яхшиликни ирода қилса, Унинг фазлини рад қилувчи ҳам йўқдир».
Аллоҳ яхшилик келтирадиган ишларни қилганларга яхшилик, ёмонлик келтирадиган ишларни қилганларга ёмонлик етказишни ирода этгандир. Аллоҳ бандалари ичидан Ўзи хоҳлаганларини фазлига эриштиради. Бу орада бандалардан баъзи гуноҳлар содир бўлса-ю, тавба қилсалар, Аллоҳ уларни мағфират этади. Уларга раҳм кўрсатади.
«У ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир».
У мағфират қилувчи ва раҳмли Зотдир.
Эй охирзамон Пайғамбари! قُلْ يَا أَيُّهَا النَّاسُ قَدْ جَاءكُمُ الْحَقُّ مِن رَّبِّكُمْ فَمَنِ اهْتَدَى فَإِنَّمَا يَهْتَدِي لِنَفْسِهِ وَمَن ضَلَّ فَإِنَّمَا يَضِلُّ عَلَيْهَا وَمَا أَنَاْ عَلَيْكُم بِوَكِيلٍ 108. Сен: «Эй одамлар! Батаҳқиқ, сизга Роббингиздан ҳақ келди. Бас, ким ҳидоятга юрса, ўзи учун ҳидоят топадир. Ким залолатга кетса, ўз зарарига залолат топадир. Мен сизларнинг устингиздан қўриқчи эмасман», – деб айт. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 21:25 | Савол-жавоблар | 141 | Турли саволлар