Кўчада дарахтдаги меваларни ҳеч ким емаса увол бўлмайдми

Ассалому алайкум! Биз кўчада кўп юрамиз, дарахт тагида турли мевалар мисол учун ўрик тўкилиб одамлар бехосдан ёки бепарволик оқибатида босиб ўтиб кетади. Шу холатда биз агар эгаси бор бўлса ердаги мевани олиб есак бўладими? Агар эгаси бўлмаса у кўчада бўлса кўчаники бўлсачи? Кўчадаги дарахтни хам кимдир экканку эккан одам қайси ниятда эккани номалум. Эгаси бўлиб ўзи емаса, лекин хеч кимга едиргани хам рухсат бермаса дарахтда хам шу холатда қолаверса қайсидир оила териб олиб кампот қилиб олай деса хам йўқ деса қандай йўл тутган яхши? Увол бўлиб ётганини кўриб одам бошқача бўлаяпти. Жавоб учун раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қабристон, кўчалар омма фойдаланадиган вақф жойлар ҳисобланади. Бу ерларга ким дарахт экса эккан одам эгаси ҳисобланиб, рухсатисиз ейиш жоиз эмас. Албатта баъзи бир жойларда одамлар ўтган кетган есин деб экади ва буни эълон ҳам қилиб қўяди. Дарахт экканнинг ҳаққи, рухсат бермаса олмаслик керак. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 21:26 | Савол-жавоблар | 136 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar