Муслима қиз учун дунё илими афзалми?
Ассалому алайкум! Ёшим 17да. Айни пайтда ТошМи лицейининг 1-курсини тамомладим. Аллоҳ, намозларимда кўнлимга ҳидоят бериб ўранганимга ярим йил бўлди, келажакда шифокор стоматолог бўлмоқчи эдим, лекин Қуръон ўқишни ўрганишни уй ишлари намозларни тўкис адо қилгим келади. Бир сўз билан айтганда муслима аёл бўлишни истайман. Холисона маслахатингиз керак ўқишни давом эттириб лицей кейинчалик институтда рўмолсиз юриб дунё илмини ўрганайми ёки ўқишни ташлаб уйда ўтирганим маъқулми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз бу соҳа илмини дунёвий илм деб унинг зоҳирига қарабсиз. Одамларнинг эҳтиёжига қарасангиз бу фарзи кифоя Ҳозирги кунда жамиятимизга ҳар бир соҳада намозхон, иймон-эътиқодли, бировнинг ҳаққидан қўрқадиган, ночорнинг ночорлигидан фойдаланиб ҳаққини юлиб олмайдиган мутахассисларни тайёрлаш фарзи кифоя амал ҳисобланади. Бу ишга сарфланадиган сармоя, вақт, куч-қувват фарз амалига сарфланган бўлиб, савоби ҳам фарзни адо қилганнинг савоби бўлади. Албатта ҳар бир улуғ ишнинг ўз қийинчиликларидан ташқари ташқи тўсиқлари ҳам бўлади. Савоби улкан бўлган ҳар бир ишнинг қаршисида ўшанга яраша баланд довони бўлади. Ҳозирги кунимизда шу сиз айтган нарса довон бўлиб турибди. Бу довон ҳам яъжуж-маъжуж учун Зулқорнайн қурган девори каби эмас. Албатта буни ҳам ечими бор. Энг биринчиси Аллоҳ таолодан холис, хайрихоҳлик билан ўша довон қурувчиларнинг қалбини Аллоҳдан сўрашдир. Чунки қалблар Аллоҳ таолонинг қўлида. Иккинчиси тоқатингизга яраша ҳаракатни қилиб, қолганини Аллоҳга таваккал қилиш. Ҳадисда: “Ким қарзни узишни ният қилиб қарз олса ва уни узишда тоқати етганича ҳаракат қилиб қолганини Аллоҳга таваккал қилса албатта-албатта Аллоҳ уни қарзини уздириб қўяди” деган маъно келган. Сиз ҳам мусулмонлар манфаатини ният қилиб соҳангизни энг зўр мутахассиси бўлиб етишинг. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 21:29 | Савол-жавоблар | 167 | Ислам