Ҳаётимиз ўзгариб кетармуш

Ассалому алейкум! Ҳозирги кунда хархил психологлар кўпайиб кетибди. Шунақаларни 1тасини гапини эштиб қолдим. Яъни 70кун хар куни 70мартадан Фотиҳа сураси ўқиларкан ва хар сурадан кейин Аллоҳдан ўтган аждодларимми ўзимми ва авлодларимми билиб билми қилган гунохларини ўзинг кечир деб сўраларкан. Шу нарсани 70кун қилсамуш инсон хаёти жудаям ўзгариб кетаркан. Яъни яхши тарафга. Илтимос шу нарсага ойдинлик киритиб беришингизни сўрайман, бу бор нарсами? Худди шу психологлагар тегишли 1та дафтар тутиларкан ва хар куни шу дафтарга 27марта Аллоҳга шукрона ёзиларкан. Яъни масалан Аллоҳим оилам тинч бўлганлиги учун ўзинга шукур сабаби шу оилам билан хотиржам хаёт кечиряпман ва хоказо шунга ўхшаш шукроналиклар. Ва шунақадан хар 100та ёзиб бўлганда 1та мўжиза содир бўларкан. Масалан кимдир касал бўлса тузалади ёки йўқ жойдан пул келади ва шунга ўхшаш. Ман бу нарсалрани сўрашимдан мақсад ўзим ишонмадим, лекин ишониб шунақа психологларга бориб юрганлар ва дафтар ёзиш билан кун ўтқизвотканлар кўпакан. Зора сизлани жавобилани ўқиб ўзлиги хулоса қилишса. Жавоб учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Айнан ўша психологларга ўзимизни бир мутахассисимизни юбориб, ўрганмоқчимиз. Мақсад уларнинг фаолиятида қанчаси шариатга мос ва қанчаси зидлигини аниқлаш. Чунки (бу мисолимиз балки тўғри келмас) омматан халқ психологлардан аввал ўз ташвишлари ва дардларини фолбинларга бориб айтишар ва уларнинг таълимотларига амал қилишар эди. Улар эса кўп қисмини динга боғлаб кўрсатмалар бериб, охирги тавсияларини жинларга атаб қон чиқариш, чироқ ёқиш, пирларига атаб баъзи бир махсус таомлар пишириш каби ширкий амалларга боғлаб қўйишар эди ва шу зайлда вафот топиб кетганлар қанча бўлди. Албатта бу мавзуга яна алоҳида бир қайтамиз. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 21:29 | Савол-жавоблар | 158 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar