Масофадан ўқиш

Ассалому алайкум! 1). Масофада туриб ўқиладиган яъни онлине мадраса ва ислом университетларида ўқиш жоизми? 2). Аёллар ҳайз тўхтаган ёки тўхтамаганлиги ҳақида иккиланса нима қилиш керак? Оқлик келган ёки йўқлигини текшириб иккиланса, аниқ билолмаса гумонда бўлгани аниқ билмагани сабаб "Гумон аниқ нарсани кетказмайди" деган қоидага тўғри келадими? Яъни ҳали ҳайз тўхтамади деб ҳисоблаши керакми? 3). Ота-онани айнан ҳар бир айтган гапига итоат қилиш вожиб бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Масофадан нима ўқишликка боғлиқ. Жоизи илм ўқиса жоиз, ножоиз илм ўқиса ножоиз.
2). Бирорта бўлса ҳам суюқлик келмаётган бўлса ғуслни қилиб намозни ўқишни бошлаш керак. Мабодо кейин келса ғуслни қайта қилиб олаверади.
3). Аллоҳга осий бўлмайдиган ўринлардагина итоат қилинади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 21:31 | Савол-жавоблар | 134 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar