Намозда хаёл кетиши

Ассалому алайкум! Мен намоз ўқишни бошлаганимга ярим йил бўлмоқда. Лекин кўпинча хаёлим қочиб қолаверади. Масжидда хам шундай бўляпти. Қанчалар харакат қилсам хам базида хаёлимни бир жойга жамлай олмаяпман. Илтимос менга маслахат беринг.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Чалғитувчи нарсаларга кўп қарасангиз ҳаёл қочади. Ёдлаган сураларингизни маъноларини ҳам ёдлаб, зам сура қилаётганингизда маъноларини тафаккур қилиб ўқинг. “Руҳий тарбия” китобини ҳам ўқинг. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 21:33 | Савол-жавоблар | 180 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar