Алимент сўраш

Ассалому алайкум! Мен 4 йил олдин биринчи турмушимдан ажрашганман. Икки нафар фарзандимиз бор. 6 ой олдин бошқа инсон билан оила қурдим. Фарзандларимни хам қабул қилиб бирга яшаб келяпмиз. Янги оила қурганимдан буён болаларимнинг отасидан алимент сўрамаяпман. Лекин кўпчилик болаларингни ҳақларини олишинг керак дейишяпти. Янги оила қуриб ҳам биринчи турмуш ўртоғимдан болаларимнинг ҳақлари, яъни давлат белгилаган алиментни сўраб олишим жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аслида бола отага тегишли ҳисобланади. Сиз бошқага турмушга чиққач ота болаларини сиздан тортиб олишга ҳаққи бор. Хоҳласангиз дадасининг тарбиясига беринг. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 21:33 | Савол-жавоблар | 143 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar