Бировнинг видеосини сўрамасдан интернетга қўйиш

Ассалому алайкум! Хозирги кунда хар куни янгидан янги видеолар гурухларда кўринаяпти. Саволим шундай! Агар бордию жамиятимизда салбий ишлар қилаётган ва гунох ишлар қилиб бошқа инсонларни йўлдан уриб, уларни хам гунохга тортиб, жамиятимиз оёғига болта ураётган инсонларни видеоларни гурухга ташлаш жоизми? Хар холда инсонларни хушёрликка чақириш хам керакку? Масалан шу иш қилаётгани хақида видео(бехаё видео эмас лекин) Ўшандай видеоларни каналга жойласа агар бордую шармандаликдан ёки бошқа нарсадан ўзини ўлдирса гунохи видео ташлаган инсонга ёзилмайдими? Агар ёзилса нега? Ахир ўшандай инсондан қутилган буламизку. Қанчадан қанча гунохларни йўлини тўсган бўлмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бировни жони ёки молига зарар етадиган айби бўлса одамларни ундан огоҳлантириш жоиз. Масалан ўғри бўлса. Зарари фақат ўзига бўлиб бошқаларга тегмайдиган бўлса уни беркитиш керак. Қўлидан келса, ўзига гапириб ислоҳ қилсин. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 16:24 | Савол-жавоблар | 148 | Администратор
|
Boshqa savol-javoblar