Намозни қаср қилиб ўқиш ҳақида

Ассалому алайкум! Мен қишлоқдан 95-100 км узоқликдаги акамни уйига тез-тез бориб тураман. Авваллари у ерда намозни тўлиқ ўқир эдим, кейинчалик сафар масофаси 86 км эканлигини эшитиб, намозни қаср ўқий бошладим. Қидириш хизматида бунга берилган батафсил жавобни ҳам ўқидим. Аммо Ҳидоят журналининг 2019-йил 5-сонида сафар масофаси 120 км деб ёзилибди. 1. Мен 95 кмдаги шаҳарда энди намозларни қандай ўқийман? 2. Мусофир юртда пешин намозига масжидга бориб қолсам ва имомга иқтидо қилсам иккинчи ракаатдан кейин қандай йўл тутаман?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг китобларида 89км деб ёзилган. Ҳижолат бўлманг. Имом билан тўрт ракъат ўқийсиз. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 21:35 | Савол-жавоблар | 177 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar