Марҳума онам хақларига тиловат
Ассалому алайкум! Онам вафот этганларига 10йилдан ошди, жуда ёш эдик, халигача хақларига тиловат тушириш қоидаларини билмас эканман, сабаби бизга бундай илмларни берадиган инсонимиз бўлмаган, виждоним кўп қийнайди. Қиз фарзандман, бошқа хонадонда келинман. (Яъни дастурхонда эримнинг топганларидир, эр хонадонида туриб, эрнинг топганига тиловат қилинса, бормайди дейишади). Оз-моз хунаримдан ўзимнинг хам тушумим бор. Хуллас онам хақларига қиз фарзанд бўлиб қандай амаллар, дуолар, тиловатлар қилишим тўғри? Илтимос йўл кўрсатинг. Олиндан катта раҳмат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ҳар қандай савоб ишни қилиб савобини онамга бағишладим десангиз бўлди. “Эрнинг хонадонида туриб, эрнинг топганига тиловат қилинса, бормайди” деган гап нотўғри. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 21:41 | Савол-жавоблар | 165 | Дуолар