Чустда Абдураҳмон Ибн Авф

Ассалому алайкум! Чустда Абдураҳхмон Ибн Авф қабрлари борми деган савол берилганди, сизлар йўқ дебсизлар. Нимага асосланиб шундай дедингиз? Қайси манбага ишондиндингиз? Ҳақиқатдан бор, ишонмасангиз далил сифатида расм юборишим мумкин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу юзга-юз ёлғон. Бу қайсидир бор ёки йўқ қабрни кўрсатиб одамларни ахмоқ қилиб пулини олишдан бошқа нарса эмас. Қабр бўлиши мумкин лекин Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу ишончли тарихий манбааларда келишича бу ерларга етиб келмаганлар. У киши ҳижрий 32-йили Мадинаи Мунавварада вафот қилиб, Бақеъ қабристонига дафн қилинганлар. Бу гап ҳамма ишончли тарих китобларида бор. Сиз ҳам бир китоб ўқинг. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 21:41 | Савол-жавоблар | 172 | Сийрат ва тарих
|
Boshqa savol-javoblar