Мусофирни маҳсига масҳ тортиши

Ассалому алайкум! Мен Россияда ишлеман. Бу ерда қиш совук бўлгани учун махси кияман. Мусофирга 3 кечаю кундуз дийилган. Саволим шуки кечкурун ухлашдан олдин махсини ечса ва эрталаб туриб махсини кийиб тахорат олиб  3 кун оёқларга махси тортса бўладими? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Россиянинг бир жойида 15 кеча-кундуз туришни ният қилган бўлсангиз сиз мусофир эмас муқимсиз. Урфдаги мусофирчилик билан шариатдаги мусофирчиликни фарқи бор. Урфда ўз шаҳридан чиқиб кетган одамни мусофир дейилса, шариатда ўз шаҳридан чиқиб кетиб бирор жойга борса 15 кеча-кундуз бўлмасдан қайтиб келишни ният қилганларни мусофир дейилади. Сизга ўхшаб 15 кундан кўп туришни ният қилганлар мусофирчиликдан чиқиб муқимга айланадилар. Валлоҳу аълам!

3 Май 2022, 01:15 | Савол-жавоблар | 170 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar