Каффорат тутиш кераклигини билмаган эканман

Ассалому алайкум! Ҳурмали устозлар, рамазон рўзасини қастдан очган инсон кетма-кет 60 кун каффоратини тутиб беришини эшитдим. Менда хам шундай вазиятлар бўлган, лекин ўша вақтларда 1 кун қастдан очса 60 кун тутишини билмаганман. Агар билганимда бундай қилмаган бўлардим. Ҳозир афсусдаман, энди мен узлуксиз 60 кун тутаманми? Ёки билмаганим учун 1 кунига 1 кун қазосини тутиб бераманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Билмасангиз ҳам каффоратини тутишингиз шарт. Шунинг учун ота-оналар зиммасига намоз фарз бўлгунича намоз амалларини, рўза фарз бўлгунича рўза амалларини ўргатиб қўйиш фарз. 10 ёшида эса عَنْ سَبْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مُرُوا الصَّبِيَّ بِالصَّلَاةِ إِذَا بَلَغَ سَبْعَ سِنِينَ، وَإِذَا بَلَغَ عَشْرَ سِنِينَ فَاضْرِبُوهُ عَلَيْهَا. زَادَ فِي رِوَايَةٍ: وَفَرِّقُوهَا بَيْنَهُمْ فِي الْمَضَاجَعِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ وَالتِّرْمِذِيُّ Сабра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бола етти ёшга етганда уни намозга буюринглар. Ўн ёшга етса, унинг учун уринглар», дедилар».
Бошқа ривоятда:
«Ётар жойларини ажратинглар», деб зиёда қилинган.
Абу Довуд, Аҳмад ва Термизийлар ривоят қилганлар.
Бу ҳадисдаги ҳукм рўзага ҳам таъаллуқлидир. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 21:41 | Савол-жавоблар | 161 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar