Никохда айтиладиган сўзлар ҳақида

Ассалому алайкум! Розилик сўралганда тан махрамликка ўтишга розимисиз деб савол берилади. Шунда жуфт халол деб бериш билан фарқи нима? Агар тан махрамликка розимисиз деб никох ўқилган бўлса қайта никох шартми? Жавоб учун олдиндан катта раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Никоҳ боғланиши учун бир нечта сўзлар бор. Оми халқнинг иши қийин экан, баъзилар гапни чиройли қиламан деб никоҳда шарт қилинган сўзларни ишлатмай никоҳ боғланди деб ўйлайверар экан. Шунинг учун шак-шубҳа қолмайдиган жуфти ҳалолликка сўзини қўшишни таъкидлаб ўтамиз. Тан маҳрамликка деб ўқилган бўлса қайта никох ўқиш шарт эмас. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 21:42 | Савол-жавоблар | 165 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar