Баъзи суннатлар ҳақида

Ассалому алайкум! Пойча ҳақида ҳамма саволларни ўқиб чиқдим. Жавобларда кибр бўлмаса туфуқдан пасти жоиз дейилган эган. Аммо ҳадисга келган матни бўйича болдирнинг ярмигача суннат деган. Фитна қилиш ниятида эмас, Пайғамбаримизнинг суннати деб шундай юрсак савоб бўладими? 2). Рўзадор пайтида, асли қорин очлик пайтида ўқиздан бадбўй ҳид чиқади. Аммо бу ҳид Аллоҳ наздида мискдан ҳам ўртиқ деган ҳадис ўқидим. Биламизки бундай ҳид куннинг иккинчи ярмида чиқа бошлайди. Бундай пайт мисвок ишлатиш макруҳми? 3). Оёқ кийим билан намоз ўқиш суннат деб ўқигандим, бу қанчалик рост? Агар рост бўлса бу ерда биз киядиган оёқ кийимми ёки пайпоқ ҳам тушиниладими? Яъни яланг оёқ ўқимаслик шу суннат ичига кирадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Албатта бўлади.
2). Макруҳ эмас.
3). Масжидда кирадиганларга оёқ кийим билан ўқиш суннат эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида пайпоқ бўлмаган. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 21:43 | Савол-жавоблар | 166 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar