Дунё учун ибодат қилиш
Ассалому алайкум! Мен “бой бўлсам қариндошларимга ва камбағалларга ва етим бечораларга ёрдам киламан” деб ният қиламан Лекин афсуски нуқсоним кўп, тақво қилиб намозларни ўз вақтида адо этишга ҳаракат қиламан, ишларим юришиб дунё ишларига овора бўлиб намозларим қазо бўла бошлайди ва ишларим яна орқага тортади. Шунда мен яна намозларни ўз вақтида ўқишга ҳаракат қиламан. Шу ишим яхши эмаслигини биламану, лекин эси хушим фикри хаёлим ишга шунғиб қолади ва кун ўтганини сезмай қоламан. Мен хунармандман (темирчи) демак мен дунё учун ибодат қилаетган бўламанми? Ёки бу шайтонни найрангими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! ТЕМИРЧИНИНГ ҚИССАСИ Дадам Муҳаммад Шафеъ Усмонийнинг бир ҳикояси бор эди. Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳи етук фақиҳ, муҳаддис ва Аллоҳнинг дўсти эди. Аллоҳ таоло у кишига баланд мартаба ато қилган эди. Вафот топганида бир киши тушида у зотни кўрди ва: «Аллоҳ сизга қандай муомала қилди?» деб сўради. Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳи «Аллоҳ таоло мени мағфират қилди, фазлига олиб, улкан марҳамат кўрсатди, лекин менга уйимнинг рўпарасидаги темирчига берилган мақом насиб бўлмади», деди. Киши уйқудан уйғонди, дилида темирчининг кимлиги ва қандай қилиб Абдуллоҳ ибн Муборакка берилмаган нарса унга берилганлигини ўйлаб қолди ва Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳининг маҳалласига борди. Суриштириб кўрса, ҳақиқатда у кишининг уйининг рўпарасида бир темирчи бўлиб, у ҳам вафот топган экан. Бориб, темирчининг хотинидан: «Эрингиз нима қилар эди?» деб сўради ва тушида кўрганларини айтиб берди. Аёл: «Эрим темирчи эди, кун бўйи ишлар, кечаси эса ухларди. Кечаси Абдуллоҳ ибн Муборакнинг таҳажжуд ўқишига ҳаваси келиб, ҳасрат қилиб, «Биз ҳам кенгчиликда бўлганимизда, мен ҳам туни билан таҳажжуд ўқир эдим», дер эди. Иккинчиси – у ишлаётганида қулоғига азон товуши кирса, мабодо болғасини тепага кўтарган бўлса, шуни уриб қўяйин, демасди. Ўша заҳоти болғасини пастга туширар ва «Азонни эшитганимдан кейин менга болғани ушлаб туриш ярашмайди», дер эди ва масжига қараб кетар эди», деди. Туш кўрган киши: «Абдуллоҳ ибн Муборакдан ҳам мартабасининг юқори бўлишига шу нарса сабаб бўлган экан», деди. Эътибор беринг, темирчи ҳам ҳалол ризқ талабида эди. Азон эшитилиб, биринчи даражадаги фарз билан иккинчи даражадаги фарз тўқнаш келган эди, биринчи даражадагисини устун қўйди ва Аллоҳ буюк муҳаддисларга бермаган мақомга эришди. НИҲОЯТДА КЕНГ ҚАМРОВЛИ ДУО Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни ризқ талабига тарғиб қилар эканлар, шу билан бирга бу нарса бизнинг ҳаётимизнинг аслий мақсади, рағбатимизнинг интиҳоси бўлмаслиги кераклигни ҳам ўргатдилар. من دعاء الرسول صلي الله عليه وسلم: "اللهم لا تجعل الدنيا أكبر هَمِّنَا، ولا مبلغ علمنا ولا غاية رغبتنا" رواه الترمذي«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз дуоларида: «Аллоҳим, дунёни ташвишимизнинг энг каттаси, илмимизнинг етиб борган жойи ва рағбатимизнинг барчаси қилиб қўймагин!» дедилар». Хулоса қиладиган бўлсак, бу ҳадисдан уч нарса маълум бўлади. 1. Ҳалол ризқ талаб қилиш диннинг бир бўлагидир. 2. Талабимиз ҳалолдан бўлсин ва ҳаромдан сақланайлик. 3. Ризқ талаб қилишнинг ўрнини билайлик. У олий мақсадимиз бўлиб қолмасин. (Муҳаммад Тақий Усмоний). Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 10:46 | Савол-жавоблар | 165 | Руҳий тарбия