Аёл киши мажбур бўлса уйдан изнсиз чиқиб кетиши мумкинми?
Ассалому алайкум! Мен яқинда қонуний ва шарий никох асосида турмуш қурдим. Турмуш ўртоғим тўйдан кейин уйга келмасди. Унинг 5 йилдан буён бошқа аёл билан яшаб келаётганини билдим. Оиламни сақлаб қолиш мақсадида бундан хабар топсамда билдирмасдан, иложи борича кўпроқ мехр бериб яшашда давом эта бошладим. Аммо у аёл менинг нега уйдан кетиб қолмаётганимга хайрон бўлиб, демак "уйланган қизингиз бокира бўлмаган, сиздан бошқа "танишлари" бўлган, бўлмасам сиз билан уруш қилиб онасиникига кетарди" дебди. Турмуш ўртоғим бу гапларга ишониб бутун оила аъзолари ва мени оила аъзоларимни йиғиб мени бокира бўлмаганимми айтиб шарманда қилди. Қайнона ва қайнотам хам бу гапларга ишониб мени хақоратлай бошлади.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сиз бу ишларни гуноҳларимга каффорат деб қабул қилинг ва фақат-фақат Аллоҳгагина ёлвориб дуо қилишда давом этаверинг. Оиша розияллоҳу анҳодек онамизга туҳмат қилинганида сизу биз кабиларга туҳматни бўлиши ажабланадиган ҳол эмас. Бундай ўринларда қилиниши керак бўлган иш чиройли сабр. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 21:45 | Савол-жавоблар | 135 | Оила ва турмуш