Ака ука ўртасидаги муносабат

Ассалому алайкум! Оиламизда 3 ўғил фарзандмиз. Яқин кунларда янги иморат қурилишини бошладим. Шу кунгача кенжа укам билан ота-онамдан қолган уйда яшардик. Эндиликда уй қуриб кўчиб чиқмоқчиман, ота-онамдан қолган 2 этажли коттедж уйни укамга ташлаб кетмоқчиман. Укамни шароти яхши, яқинда янги қуриладиган домдан 3 хонали уй олди. Мен ишсизман, оиламда бир аёлим ишлайди. Одамлар айтишича тайёр уйда қоладиган киши кўчиб чиқиб кетадиганга ёрдам қилиши керак экан. Шу саволга тўғри жавоб олмоқчи эдим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ота-онангиз ҳаёт бўлишса улардан сўранг. Ота-онангиз ўтиб кетишган бўлса у уйда сизни ҳам ҳаққингиз бор. Мерос илмини биладиган аҳли илмлардан сўраб аниқлаб олинглар. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 21:45 | Савол-жавоблар | 148 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar