Мусофирнинг жаҳл устида талоқ бергани

Ассалому алайкум! Эрим чет элда, бир куни қаттиқ уришиб қолдик ва 3 талоқ санга деб смс ёздилар. Кўп вақт ўтмай қайтиб олдим жаҳлим чиқиб кетди қандай хаёлимга кеганиниям ва қандай айтиб юборганимиям биламай қолдим, умуман юрагимда бундай гап йўқ эди дедилар. Бизни никоҳимизни нима қилса бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сизга уч талоқ тушган. Бирга яшашингиз жоиз эмас. Ўзи эрингиз оғзига полвон экан. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 21:46 | Савол-жавоблар | 169 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar