АПТИС имтиҳонидаги ҳолат
Ассалому алайкум! Инглиз тили ўқитувчилари учун маълум бир турдаги имтиҳонлар мавжуд. Агар кимдир шу имтиҳондан муваффақиятли ўтса ойлик маошига қўшимча устама ҳақ тўланади. Айрим ўқитувчилар шу каби имтиҳонларнинг жавобини олдиндан турли хил йўллар билан (масалан пулга сотиб олиш орқали ва ҳ.к) олиб ёдлашяпти ва юқори натижалар қайд этишяпти. Саволим шуки бундай қинғир йўллар билан эришиладиган ўша қўшимча устама пулнинг ҳукми қандай. Менимча ҳалол эмас. Тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Имтиҳонда тушадиган саволларини яширинча қўлга киритиб, ўшаларнинг ўзинигина ёдлаб ундан ўтиш жоиз эмас. Чунки бунда имтиҳондан кўзланган мақсад ҳосил бўлмайди. Бу йўл билан топилган қўшимча устама пул ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам!
3 Сентабр 2022, 18:22 | Савол-жавоблар | 132 | Таълим ва мутаъаллим