Рўзадор ҳолда тишини олдирса бўладими

Ассалому алайкум! 1) Рўзадор ҳолда ақл тишини олдирса бўладими? 2) Тиш ўрни қонаса ўша қонни ноилож ютса рўзасига таъсири бўладими? 3) Тиш олдирилган жойга малҳам қўйдирса ва ўша малҳамни таъмини ҳис қилиб ютса рўзасига қазо вожибми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Қонни ютса рўза очилади. Ютмаса очилмайди. Таъмини хис қилишни зарари йўқ. Тез-тез туфлаб турса бўлди. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 21:52 | Савол-жавоблар | 146 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar