Момолар оши

Ассалому алайкум! Самарқандда ҳомиладор аёллар ҳомиланинг 5, 7 ойларида момо оши қилишади. Бу туғруқни осон кечиши, ёмон кўзлардан асраши учун экан. Бу шариатда қанчалик тўғри амал ҳисобланади? Унда товуқ сўйиб шўрва осилади ва 7 хил таом пиширилади, сурпа очилади ва қушноч келиб маросимни Қуръон оятларини ўқиб, ўтқазиб беради.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Буларни динимизга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бу сақланиш керак бўлган амаллардан. Унинг ўрнига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида “Садақа балони қайтаради” деганлар. Шунинг учун топганини ва ошинганини садақа қилавериш керак. Шунингдек “ким бир биродарига ёрдам берса Аллоҳ унинг ёрдамчиси бўлади” – деган ҳадис бор. Шундай инсон бўлишга ҳаракат қилиш керак. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 21:52 | Савол-жавоблар | 157 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar