Оғиз очар вақтидан олдин билмасдан туриб

Ассалому алайкум! Мен бугун бозорда юрган эдим, тўсатдан телефонимдаги соатга қарадим, 18:37 эди. Ва ўзим билмаган ҳолатда оғиз очиш дуосини ўқиб, бир чеккага ўтиб сув ичиб юборибман. Шундан сўнг бир оз вақт ўтганидан сўнг телефоним эслатмаси чалиниб оғиз очар вақти яқинлашаётганлигини кўрсатди. Мен шунда телефон соатига қараган эдим, соат 19:37 ҳали бўлмаган экан. Нима қилишни билмай қолдим, ичим музлаб кетди. Ўзим истамаган ҳолда албатта. Рўзам очилиб кетдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Қазосини тутиб беринг. Каффорат вожиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 21:54 | Савол-жавоблар | 162 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar