Қазо намозларининг ажри
Ассалому алайкум! Намозни кечиктириб ўқишни қабр азобига ва қиëматдаги жавоби оғирлигини ўқиб қолдим. Лекин касбим сабабли (харбийман) аср ва шом намозларини мунтазам қазо қилиб ўқимоқдаман. Қазо намозларимнинг ажри қандай бўлади? 2. Намознинг овоз чиқариб ва ўзи эшитарли холатда ўқилувчи холатларини батафсил тушунтириб берсангизлар. Намозни яқинда мустақил ўрганиб бошлаганим ва диний билимим чуқур эмаслиги учун хато ўқишдан қўрқаяпман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Аллоҳ сиздан рози бўлсин. Аллоҳ шундай Зотки астойдил ёлвориб сўрасангиз аср ва шомни ҳам ўқишни имкониятини бера олади. Бу нарса Аллоҳга ҳеч қандай қийин эмас. инсонлар бирор валий зотдан каромат содир бўлишини энг энг буюк нарса деб биладилар. Аслида сизни ҳолатингизда аср ва шомларни қолдирмай ўқишни тадбирини қилиш мингта кароматдан устун туради. 2). Овоз чиқариб ўқиш дегани пичирлаб ўқишга айтилади. Бир инсонни қулоғига пичирлашингиз овоз чиқариб ўқиш дейилади. Валлоҳу аълам!
6 Май 2022, 16:03 | Савол-жавоблар | 155 | Намоз