Онам фолга ишонади, қандай йўл тутай
Ассалому алайкум! Яқинда бувимнинг мазалари бўлмади. Бир муддат шифохонада даволандилар. Натижа унчалик яхши бўлмади, шунда онам ва холамлар фолбинга боришибди(бундан бехабар эдим). Шунда фолбин онангизни ўлиб кетган, унга "қўл берган" момолари бор экан улар сиздан нарса кутишяпти деб товуқ, латта-путта шунақа нарсалар буюрибди. Кеча бошқа бир холам ҳам касал бўлиб қолиб фолбинга боришини айтиб қолди. Булардан хабар топгач мен онамга бу ҳақда тушунтиришга ҳаракат қилдим. Бу қилган ишлари гуноҳ эканлигини жазо оғир бўлишини тушунтирдим. Ўтиб кетган инсонлар сиздан нарса эмас, ҳақларига дуо қилишингизни, Қуръон тиловат қилишингизни кутишади деб тушунтирдим. Лекин онам "ундай дема” дейдилар. Бувинг шу нарсадан кейин тузалиб кетдилар деб мени эшитишни истамадилар. Онамни, яқинларимни бу йўлдан қайтариш учун қандай йўл тутай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ман қилиб тўхтатиш қўлингиздан келса бор имкониятингизни ишга солинг. Агар қўлингиздан келмаса оғзаки огоҳлантиришда бардавом бўлинг. Уларга яхши раддия бериш учун билимингизни оширинг. Устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг “Фолбинлик, сеҳргарлик, жин чиқариш ва ноанъанавий даволаш каби ишларнинг ҳақиқати” номли китобини олиб ўқинг. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 21:56 | Савол-жавоблар | 156 | Турли саволлар