Рўзадорга таом тайёрлаш

Ассалому алайкум! Мен келинман ва уйимизда қайнота, қайнонам, эрим ва қайним рўза тутишади. Мен тута олмайман. Ошқозоним оғрийди, бошим айланиб, мазам қочиб ётиб қоламан. Рўза тутаман деганимда бувижоним “сиз рўзадорларга таом тайёрламасангиз, уларга саҳарлиқ ифторлик қилиб бермасангиз улар ҳам тута олишмайди. Шунинг учун сизниг бу ишингизни ўзи савоб” дейдилар. Айтингчи, мен ҳам фитр беришим керакми ёки қилаётган меҳнатим, рўзадорларни таомлантираётганим ўзи етарлими? Рўзғорни, яъни масаллиқларни эрим олиб берадилар. Мени ўзимда пул йўқ.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бувижонингиз нотўғри айтибди. Агар уларга таом тайёрламасдан тутишга қодир бўлсангиз тутишингиз фарз. Ошқозонни даволатинг, бу касаллигингиз тузаладиган бўлса фидя беришингиз мутлоқ жоиз эмас. Тузалгандан кейин қазоларини тутиб берасиз. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 21:58 | Савол-жавоблар | 164 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar