Жин киршига аҳли сунна нима дейди?
Ассалому алайкум. Ҳазрат, биз инсонга жин кириши ҳақида сиз айтган гапларни о‘қидик яни жин кирмаслиги ҳақида айтгансиз. Лекин бази малумотларга қараганда жин кириwини бор деган олимлар ҳам бор экан. Мисол, Суютий, Ибн Ҳажар Ҳайтамий, имом Аҳмад "Аҳком ал маржон"да, имом Ашарий "Мақолат ал исламийн"да жин кириши ҳақида айтиб о‘тишган экан ва мотазила мазҳабидагилар кирмайди дейди дейишган. Абу Саид ал Ҳудрийдан р.а имом Муслим ривоят қилган ҳадисда инсонга жин ог‘из орқали кириши мумкинлигини Набий с.а.в айтган эканлар. Умму Зуфар р.а га жин киргани ҳақида имом Баззор ривоятлар бор экан. Усмон ибн Абул Оссдан р.а имом Байҳақи, ибн Можалар ривоят қилган ҳадисда шу ҳақида айтилган экан. Я‘ло ибн Муррадан р.а келган ҳадисда Росулаллоҳ с.а.в жин кирган одамга "Чиқ эй Аллоҳни душмани" деган эканлари келтирилган. Имом Аҳмад, Ҳоким ривоят қилишган экан. Биз билмоқчи бо‘лганимиз аҳли сунна бу тог‘рисида аслида нима деган? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу ихтилофли масала. Аммо ким нимани ният қилса, шунга яраша бўлади. Кўпчилик кирмайди, тегади дейишган. Бугунги ҳолатда ҳам ҳар кимга ниятига яраша бўлмоқда. Киради деганларнинг ичи жинга тўлиб кетмоқда. Чунки улар шуни исташмоқда.Ўзингиз ўйлаб кўринглар. Бизда бу гап аввал бормиди? Йўқ эди. Баъзилар Мисрдан ўрганиб келишди. Тарқатишди. Одамларнинг боши балога қолди. Мен сизлар келтирган гаплардан минг марта кўп нарсани биламан. Аммо одамларга айтмайман. Жин одамларнинг ичига кирмайди, дейман!
28 Апрел 2022, 20:17 | Савол-жавоблар | 161 | Табобат