Аёл ғуслдан олдин сочини ўрса
Ассалому алайкум! Аёлимнинг сочи унчалик узун эмас ва ўрилмаган ҳолатда туради. Лекин бирга бўлишдан олдин, одатда, ғусл қилишда сочини тўлиқ ювмаслик мақсадида сочини ўриб олади. Сўнгра ғусл қилишда сочини ювмасдан, остига сув етказади. Бу иш нотўғри эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ўриб олган ювмайди деган масала африкалик аёлларни соч турмаги каби бўлиши керак. Одатда улар ўта майда қилиб сочнинг остигача ўриб олишади. Умму Салама онамиз эри билан Хабашистондаликларида хабаш аёлларининг соч ўришларидан ўрганиб сочларини шундай ўрадиган бўлганлар. Эри вафот топиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққанларидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг соч ўримларини кўриб “Сиз сочингиз остига сув етказсангиз кифоя қилади” деганлар. Чунки у сочни ўриш учун ҳам ёзиш учун ҳам узоқ вақт кетади. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 03:45 | Савол-жавоблар | 143 | Таҳорат