Рўзадорнинг ғусли
Ассалому алайкум! Рўзадорнинг ғусл қилиши ҳақидаги саволлардан шуни билиб қолдим. Рўзадор кишига ғусл вожиб бўлса одатдагидек бурни ачишгунча сув тортмай ва ғар-ғара ҳам қилмай, балки оддий таҳоратдагидек енгилгина оғзини ва бурнини чайиркан. Лекин мен буни билгунимга қадар рўзадор ҳолимда одатдагидек ғусл қилардим, яъни оғизни ғар ғара қилиб, бурнимга ачишгунча сув тортардим, лекин томоқдан пастга сув тушганини сезмаганман. Шуларни инобатга олиб ўша кунги рўзаларим бузилган ҳисобланадими? Агар бузилган бўлса каффорати қандай бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ўтмагани аниқ бўлса қазо ҳам, каффорат ҳам лозим эмас. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 22:01 | Савол-жавоблар | 158 | Рўза
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ўтмагани аниқ бўлса қазо ҳам, каффорат ҳам лозим эмас. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 22:01 | Савол-жавоблар | 158 | Рўза