Қайноналарнинг турмушга берган қизининг оиласига аралашиши тўғрими?
Ассалому алайкум! Уйланганимга 4-йил бўлди. Битта фарзандим бор исмини Муҳаммад Назир қўйганман. Ҳеч қанақа гап-сўзлар йўқ эди, тинчгина яшаб келаётгандик, лекин кутилмаганда яқинда ажрашиб, оиламиз бузилиб кетишига бир бахия қолди. Бунга асосий сабаб, қайнонам ҳадеб рафиқамга қўнғироқ қиладиган бўлиб қолди. Қайнотамникига борганимда кўп кузатганман, қайнонам кези келганда қайнотамни умуман эр ўрнида кўрмайди. Буни бир неча бор рафиқамга айтдим. Гапим унга хуш келмасди. Шу сабаблими қизига ҳам эрни қўлга олволиш керак деган маънода маслаҳат бериб юрганлигини билиб қолдим. Кутилмаганда “мен уйимга кетаман, яшамайман”, деб уйдан чиқиб кетди, лекин уйдан ҳеч ким ҳайдаб чиқарворгани йўқ. Орадан 2-ой ўтди, йиғлаб қўнғироқ қилиб яшамоқчи эканлигини айтди. Ўртада фарзандим борлиги ва оиламиз бузилмасин деб майли дедим. Мен ота-онасидан ажратмоқчи эмасман, зиёрат қилиб туришга ҳаққи бор. Яқинда “онамни соғлиги яхши эмас экан, бориб ҳол-аҳвол сўраб келсам майлими” деди мен рухсат бердим. Уйга қайтиб келгач “онам сизни сўрадилар келмадими деб”, лекин мени уларга нисбатан меҳрим совуб бўлган, боргим келмайди. Рафиқам кетиб қолганда ўртада фарзандимиз бор деб бир неча бор бордим, лекин улар менга ҳар хил тана бўҳтонлар билан айблаб, шарт қўйиб, кўча- куйдаги одамларга ҳар хил бўлар-бўлмас иғволарни тарқатиб ташлаганди мени айбдор кўрсатиб. Қайси она ўзи фарзандини оиласини бузилишини хоҳларди... Минг афсуски шунақалар ҳам бор экан. Ўзимни айбсизман демайман. Шунча гап сўздан кейин мен қандай йўл тутишим керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сабр қилиб Аллоҳ учун яхшиликлар қилиб савобини олиш керак. Аллоҳ таоло "Фуссилат" сурасида марҳамат қилади: وَلَا تَسْتَوِي الْحَسَنَةُ وَلَا السَّيِّئَةُ ادْفَعْ بِالَّتِي هِيَ أَحْسَنُ فَإِذَا الَّذِي بَيْنَكَ وَبَيْنَهُ عَدَاوَةٌ كَأَنَّهُ وَلِيٌّ حَمِيمٌ 34. Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас. Яхши бўлган нарса ила даф қил. Қарабсанки, сен билан орасида адовати бор кимса худди қадрдон дўстдек бўлур.
Аллоҳнинг йўлига чақирувчи ўз сўзининг қадрини яхши билиши, сўзни ҳис этиши керак. Чунки
«Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас».
Аллоҳ таолонинг йўлига чақирувчининг иши яхши иш, сўзи яхши сўз, унинг иши бошқаларнинг ишидан устун, унинг сўзи бошқаларнинг сўзидан устун. Шунинг учун ҳам
«Яхши бўлган нарса ила даф қил».
Ҳар қанча ёмон гап эшитиб, ҳар қанча ёмон муомала кўрсанг ҳам, фақат яхши нарса ила қайтар, эй Аллоҳнинг йўлига чақирувчи! Ҳеч қачон ёмонлик қилма! Ана ўшанда
«Қарабсанки, сен билан орасида адовати бор кимса худди қадрдон дўстдек бўлур».
Бу Исломга чорловчилар учун жуда ҳам зарур бир сифатдир. Ҳар бир нарсани ёмонлик билан эмас, фақат яхшилик билан қарши олиш даражасига етган чорловчигина катта муваффақиятларга эришади. Аммо бу сифатга эришиш осон эмас. وَمَا يُلَقَّاهَا إِلَّا الَّذِينَ صَبَرُوا وَمَا يُلَقَّاهَا إِلَّا ذُو حَظٍّ عَظِيمٍ 35. Унга сабр қилганлардан бошқа ҳеч ким эришмас. Унга улуғ насиба эгаларидан бошқа ҳеч ким эришмас. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 22:01 | Савол-жавоблар | 157 | Оила ва турмуш