Қайнона келинни нарсаларини ковлаши

Ассалому алайкум! Мен бир оиланинг келиниман, аммо бу оиланинг қоидаларига кўника олмаяпман. Турмушга чиққанимга 3 йил бўлди. Қайнонам мен уйда йўқлигимда хонамдаги ҳамма ерни кавлайдилар. Энг қизиғи ота-онам сеп қилиб берган нарсалардан истаганларини сўрамасдан олиб кетадилар ва қайтармайдилар. Қайнона келин хонасига изнсиз кириши ва мулкларини ўзлаштириши жоизми? Олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Шаръан ҳаққи йўқ. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:04 | Савол-жавоблар | 207 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar