Тирноқ ейиш

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, бир хижолатли саволим бор эди, беодобликка ёймасангиз. Хаётда тирноқ ейдиган одамларни кузатамиз, албатта улар ўзлари хохламаган холда(шартсиз рефлекс) қўл бармоқ тирноқларини ейишади(гажишади). Бу иш харомми ёки фақат беодобликга кирадими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Агар ютиб юборса ҳаром. Ютиб юбормаса ахлоқан жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

1 Май 2022, 10:25 | Савол-жавоблар | 165 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar