Фанларни ўрганиш

Ассалому алайкум! Ҳозирги кундаги биология ва тарих фанлари дарсликларида «Инсонлар маймундан тарқалган» деб ёзилган. Мана бу икки ҳолатда ўқувчи кофир бўладими?
1)  Ўқувчи ўқитувчига мавзуни сўзлаб бераётиб «одамлар маймундан тарқалган» деб айтса(буни хатолигини юрагида тан олган ҳолатда, фақатгина мавзуни сўзлаш ниятида)
2) Тест топшираётганида «одамлар қандай пайдо бўлган» деган савол тушса, «маймундан тарқалган» деган жавобни танласа?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! 1). Ҳикоя тарзида айтиб берса, яъни “китобларда шундай дейилган” деб. 2). Бунисида гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 11:33 | Савол-жавоблар | 171 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar