Рамазода жинсий яқинликдан кейин унинг каффорати
Ассалому алайкум! Саҳарликдан кейин бамдодгача бўлган вақт оралиғида эр-хотин жинсий яқинлик қилса рўза очиладими? Агар очилган тақдирда ҳам унинг қазосини тутиб беролмаса каффоратини инсон қўлида ишлайдиган 60дан зиёд ишчисига доимий бериладиган овқатидан яхшироқ бериб тўйдирса ҳам бўладими? Ҳам ўзига, ҳам хотини ҳаққига каффорат бўла оладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Саҳарлик қилиш вақти тугаганидан кейин яқинлик қилинса ва у икки томоннинг розилиги билан қилинса икки томонга ҳам каффорат ва қазо лозим бўлади. Агар қайси бири мажбурлаган бўлса, мажбурлаган каффорат ва қазо мажбурланган эса қазонинг ўзини тутади. Бу ҳолатда ишчиларга таом бериш жоиз эмас, чунки ишчилар орасида фақир-мискин бўлмаслиги мумкин. Қишнинг қисқа кунида бўлса ҳам кетма-кет 60 кун каффорат тутиб беришади. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 22:05 | Савол-жавоблар | 139 | Рўза