Сафда туриш одоби

Ассалому алайкум! Бир саволим бор! Бугун масжид да намоздан кейин кариялар 2-3 ешларга карата сенлар еш сенлар 1 чи сафда факат еш катталар намоз укиши керак дейишди, бу ишларидан хайрон булдим чунки сафимизда 6-7 кариялар бор холос улархам 3-4 киши стулда утиришади, агар жамоани 1 сафини колганлар тулдирмаса ким тулдириши керак? Айтингчи уларни гаплари тугрими? Нотугри савол йуллаган булсам олдиндан узр сурайман!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! 1-сафда имомнинг орқасида намозни фиқҳини яхши биладиган кишилар туриши керак. Қолган жойларда ким биринчи келиб турса тураверади. Фақат орқа тарафдаги ёши катта, эътиборли кишиларга ёшлар жой берса одоб юзасидан яхши бўлади. Валлоҳу аълам! https://savollar.islom.uz/savol/21051

26 Май 2022, 09:48 | Савол-жавоблар | 149 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar