1 кунлик рўзани ўтказиб юбориш
Ассалому алайкум! Уйда 4 киши рўза тутяпмиз. Ҳар куни биттамиз навбатчилик қилиб саҳарлик тайёрлаб қолганларни саҳарликка уйғотаётган эдик. Кеча мени навбатим эди, лекин шамоллаганим сабабли укол (осма укол) олишга амакимларни уйига кетгандим. Укол қиладиган амакимни ўғли кеч келди ишдан. Уйга келолмаслигимни билиб олдинроқ бошқа бир хонадошимга(руза тутмайдиган) овқат қилиб қўйишини илтимос қилдим, у хўп деб овқат қилмай ухлаб қолибди ва хонадошларим мендан жаҳли чиқиб юрибди. Бу ҳолатга динимиз қанақа фикрда?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Қасддан қилмаганингиз ва шеригингизни огоҳлантирганингиз учун сизга ҳеч қандай зарари йўқ. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 22:05 | Савол-жавоблар | 159 | Рўза