"Қуръони Карим оятларининг фазилатлари" китоби ҳақида
Ассаламу алайкум устоз,Аллоҳ динимиз учун қилаётган хизматларингиз учун беҳисоб мукофотлар ато қилсин.Яқинда бир биродаримиздан "Қур‘они Карим оятларининг фазилатлари" китоби ҳақида эшитиб қолдим. Китоб 2011 йилда нашр этилган болиб унда Қур‘они Каримдаги оятларнинг турли фазилатлари ҳақида со‘з юритилади. Ба‘зи о‘ринларда оятларнинг фазилатлари ҳадислар ёрдамида ифодаланган бо‘лса, ба‘зида фақат ма‘лумотлар берилган.Қуйида китобдан иқтибос келтираман:"Амирал мо‘минин Али (к.в.) Пайг‘амбаримиз :саw дан ривоят қиладилар: "Ҳар бир нарсанинг бир а‘зоси бошқаларига қараганда афзалрог‘лиги бордир. Қур‘он калималарининг ичидаги энг афзалроқ калима суралари бошланишидаги муқата‘а ҳарфлари ҳисобланади: улар Аллоҳ субҳонаҳу таолонинг со‘зидир: "Алиф, лом, мим"; "Алиф, лом, мим, сод"; "Алиф, лом, ро"; "То, син, мим"; "То, син"; "Ё, син"; "Сод"; "Ҳо, мим"; "Ҳо, мим, ‘айн, син, қоф"; "Қоф"; "Нун".Ҳар ким шанба куни ушбу ҳарфларни Навро‘здан кеин ёзиб тоза сувда ювиб ичса, о‘ша йили барча хасталигидан омонда бо‘лади. Агар Ражаб ойи бошида Пайшанба куни кумуш узукка нақш қилса, барча ташвишлардан, қо‘рқинчлардан омонда бо‘лади. Унга г‘азабланиб турган кишига сурани ко‘рсатса г‘азаби со‘нади. Кимки ишсиз, сарсон-сарганрдон юрган бо‘лса, узукни қо‘лига тақса яхши иш топади. Агар узукни товоққа солиб кечаси ёмг‘ир остига қо‘йиб эрталаб ушбу сувни ичса қувваи ҳофизаси (хотира) яхшиланади".(Иқтибос тугади)Ушбу китобда бу каби ма‘лумотлар жуда ко‘п берилган. Саволим шундан иборатки, умуман ушбу китобдаги ма‘лумотларга ишонса бо‘ладими? Ёки бу китобни о‘қимаган афзалми?Қимматли вақтингизни ажратиб саволга жавоб берганингиз учун олдиндан ташаккур.Ассаламу алайкум.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу китобни ўқимаган афзал.
30 Апрел 2022, 09:49 | Савол-жавоблар | 172 | Қуръони карим
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу китобни ўқимаган афзал.
30 Апрел 2022, 09:49 | Савол-жавоблар | 172 | Қуръони карим