Намозим қабул бўладими

Ассалому алайкум! Ҳомиладорман. Шом, ҳуфтон намози вақтларига чап оёғим варикоз сабабли оғриб қолади ва намозда ўнг оёғимга ўтириб, чап оёқни чиқариб ўқийман. Шунақа қилсам намозим қабул бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ўзингизга қулай қилиб ўқийверинг. Тўпиқдан юқориси очилиб қолмаса бўлди. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:06 | Савол-жавоблар | 147 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar