Трейдерлик
Ассалому алайкум! Трейдерлик орқали маълум миқдорда пул ишлаб сўнг ўша пулга савдо фаолиятимни йўлга қўйсамда ва кейинчалик трейдерлик орқали топган пул миқдоридаги пулни эҳсон қилсам шу ишим жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шариатга зид кўринишда трейдерлик билан шуғулланиш жоиз эмас. Агар шундай қилса гуноҳкор бўлади. Бу гуноҳни асло енгил санаманг. Гуноҳ бўлса ҳам бироз ишлаб, пул тўплаб, кейин ўша пулларни ҳаллоллаб олавераман деб ўйламанг. Аллоҳдан қўрқинг. У зот ман қилган ишда барака бўлмайди. Валлоҳу аълам!
14 Май 2022, 09:39 | Савол-жавоблар | 184 | Ҳалол ва ҳаром