Қазосини тутиш керакми?
Ассалому алайкум! Саҳарлик қилгандан кейин милкларим қонаганини сездим. Оғзимни чайдим ва қонни тўхтатиш ниятида оғзимга совуқ сув олдим (ўнг ёноғимга йиғиб турдим). Шу ҳолатда бехосдан ютуниб юбордим ва тезда сувни туфлаб ташладим. Сувни қайсидур қисми ичимга кирдими ёки йўқми билмай қолдим, аммо сувни таъмини сезганим йўқ. Сув ўнг ёноғимга йиғилиб турганга бўлса керак. Аммо кейин ичимга сув кириб кетмадими, деган шубҳа ўтди. Рўзамни охиригача тутдим. Қазосини тутишим керакмикан деган хаёл бўлди. Нима қилишим керак? Бунинг ҳукми қандай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Эҳтиётан бир кун тутиб беринг. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 22:08 | Савол-жавоблар | 140 | Рўза
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Эҳтиётан бир кун тутиб беринг. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 22:08 | Савол-жавоблар | 140 | Рўза