Закот ёки садақага боғлиқ

Ассалому алайкум! Турмушга чиқмаганман. Қиз болага турли нарсаларни аввалдан сарпоси учун йиғилади. Шу сабабдан мени ишлатилмай олиб қўйилган буюмларим учун закот ёки садақа беришим керакми? Агар шундай бўлса қандай ҳисобда ва қай йўсиндалигини айтиб ўтсангизлар. Буларни Рамазон ойида амалга оширишим керак бўладими? Олдиндан раҳмат Аллоҳ сизлардан рози бўлсин
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Агар тилло-кумуш буюмни сизга мулк қилиб олиб берган бўлса, у нисобга етса ва нисобга етганига бир йил тўлган бўлса закотини бериш сизга фарз бўлади.  
Ҳозирги кунда келинга бериладиган сеп-сидирғиларни ҳожати аслиядан деб ҳукм қилиш мушкул ишдир. Сепларни ичида кундалик истеъмол қилинадиган жиҳозлар ҳожати аслияга киради. Аммо, кўз-кўз қилиш, одамлар: “Фалончи шунча нарса қилибди” дейишлари учун қилинган сеп-сидирғилар ҳожати аслийдан ортиқча ҳисобланади. Агар буларни қиймати нисобга етса, закот олиш ҳаром бўлади ва уларнинг зиммаларига қурбонлик ва садақаи фитр вожиб бўлади. هَلْ تَصِيرُ غَنِيَّةً بِالْجِهَازِ الَّذِي تُزَفُّ بِهِ إلَى بَيْتِ زَوْجِهَا؟ وَاَلَّذِي يَظْهَرُ مِمَّا مَرَّ أَنَّ مَا كَانَ مِنْ أَثَاثِ الْمَنْزِلِ وَثِيَابِ الْبَدَنِ وَأَوَانِي الِاسْتِعْمَالِ مِمَّا لَا بُدَّ لِأَمْثَالِهَا مِنْهُ فَهُوَ مِنْ الْحَاجَةِ الْأَصْلِيَّةِ وَمَا زَادَ عَلَى ذَلِكَ مِنْ الْحُلِيِّ وَالْأَوَانِي وَالْأَمْتِعَةِ الَّتِي يُقْصَدُ بِهَا الزِّينَةُ إذَا بَلَغَ نِصَابًا تَصِيرُ بِهِ غَنِيَّةً “Аёл эриникига келин қилиб тушириб олинган жиҳозлар билан бойга олинадими? Ўтган нарсалардан зоҳир бўлган нарса шуки, зарур бўлган уй жиҳозлари, кийимлар, ишлатиладиган идиш-товоқлар ҳожати аслийга киради. Унга қўшимча бўлган тақинчоқлар, зийнат мақсадида териб қўйиладиган идишлар, буюмлар нисобга етса, аёл у билан бойга айланади” (Роддул муҳтор). Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:10 | Савол-жавоблар | 153 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar