Маслахатиз кере жуда мухим!

Ассалому алайкум! Ишлаб турган ишхонамдан 7 миллион миқдорда пулни ишхонадагиларга билинтирмай олдим, жуда афсусдаман! Сабаби бу баҳона бўлолмайди биламан, лекин отам бетоб бўлиб, операцияга муҳтож бўлганларида пул керак бўлди. Отам кечаси азобдан ҳаттоки йиғлаб чиқардилар. Ўғил сифатида бунга чидолмадим. Ҳамма танишлардан, қариндош, дўстлардан сўрадим, ҳеч ким бермади. Охири шу бировни ҳаққини олишга мажбур бўлдим. Ишхонамизда яқин кунларда переучет бўладиган. Қайтаришга ёнимда 1 миллион пул бор атига. Маошимни йиғсам 3 ойча кетади. Емай, ичмай, уйга обормасам шундаям. Лекин тўлаш ниятим бор. 2 сменда ишлаб пул тўплаяпман, лекин улгурмасам керак. Нима маслаҳат берасиз?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ҳолингизни тезроқ ҳақ эгасига айтинг. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:11 | Савол-жавоблар | 151 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar